Softline компанияси дастурий таъминот бозорида 1993 йилдан бери фаолият кўрсатмоқда. Ҳозирги кунда бизнинг компаниямиз ахборот технологиялар бозорининг ушбу қисмида етакчи ўринни эгаллаб келяпмиз. Ҳозирги кунда Softline компаниясида 1000 дан ортиқ ходимлар фаолият кўрсатишмоқда. Компанияда ушбу бизнеснинг барча йўналишлари муваффақиятли ривожланиб келмоқда: дастурий таъминот маҳсулотларини лицензиялаш (СМБ ва EPG-сегментлар билан ишлаш, хусусий секторда иш), ҳудудий сегмент, ўқитиш ва консалтинг. Биз дастурий таъминот маҳсулотларининг кенг ассортиментига эгамиз (300 дан ортиқ ишлаб чиқарувчилар). Биз таклиф этаётган дастурий таъминотни лицензиялаш схемалари мавжуд бюджетдан юқори даражада самарали фойдаланиш имкониятини яратишади.
Softline га мурожаат этишингиз билан, сиз шахсий менеджер билан иш бошлайсиз, у, сиз учун масъул шасх бўлади ва компаниямиз билан ҳамкорлик учун жавобгар бўлади.
Softline АТ соҳасида етакчи компанияларнинг олий даражали ҳамкори статусига эга, булар қаторида Microsoft, Oracle, SAP, Symantec, Citrix, Adobe, Corel, Check Point, Trend Micro, Касперский лабораторияси ва бошқалар. Microsoft компанияси билан ҳамкорлик даврида Softline олган статусларни келтирайлик:
Softline компанияси мижозларига дастурий таъминотни жорий этиш ва фойдаланувчиларни ўқитиш бўйича тўлиқ ҳажмда хизматларни таклиф этади. Softline ўқув Маркази АТ соҳасида таълим хизматларини тақдим этиш бўйича етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. Консалтинг бўлинмаси қуйидаги соҳалар бўйича иш бошлаш ва жорий этишда катта тажрибага эга: корхона инфраструктураси, хавфсизлик, заҳиравий нусҳа олиш, дастурий таъминотга масофдан кириш, мижозлар билан ўзаро боғланиш тизимларини жорий этиш (Microsoft CRM) ва бизнесни бошқариш (SAP Business One), корпоратив коммуникация тизимларини жорий этиш (Unified Communications&Mobility), маълумотларни бошқариш (ECM) ва ахборот соҳасида ўзаро фаолият (Collaboration).
Ҳозирги кунда компания Москвада жойлашган бош офисдан бошқа Россиянинг 25 та йирик шаҳарларида ҳамда МДҲ давлатларида ваколатхоналарга эга, булар қаторида: Украина, Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизстон, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманситон, Армения ҳамда Монголия ва Туркия. Агар компаниянгиз ёйилган таркибга эга бўлса, Сиз биз билан, бутун Россия ҳудудида, МДҲ давлатлари ва хорижий давлатлар ҳудудларида ҳам ишлашингиз мумкин.
Softline мижозлари қаторида Россия ва бошқа давлатларнинг етакчи компаниялари, булар қаторида – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки, Ўзбекистон Саноат қурилиш банки, ЁТАЖ Ўзбекистон-Корея Ривожланиш Банки; Ўзбекистон Республикасми валюта биржаси; Ўзбекистон Республикаси мол-ашё биржаси; Республика «Тошкент» Фонд биржаси; Олмалиқ Тоғ-Металлургия Комбинати ОТАЖ; Навоий Тоғ-Металлургия Комбинати, Кока-Кола Ичимлиги Ўзбекистон Лтд.; ЎзДэуАвто, ЁТАЖ; Ўзбекистон Ҳаво Йўллари, МАК; Ўзавтосаноат, АК; Unitel, МЧЖ, ТМ «Beeline»; Rubicon Wireless Communication, ҚК, ТМ «Perfectum Mobile»; Coscom, ҚК; UNDP; Япония элчихонаси; Ўзбек-Япон Маркази ва бошқалар.