Мижозларимиз – Россия ва жаҳон иқтисодиёти пешқадамлари

Корпоратив мижозлар бозори:

Ҳозирги кунда АТ-бозори ўлғайиш даврига ўтди, ва кўплаб компаниялар учун, технологиялар иккиламчи, мажбурий эмас ва ёрдамчи ресурсдан, бизнеснинг, рақобатда реал афзалликларни келтирувчи ажралмас қисмига айланиб қолишмоқда. Бўлиб ўтаётган жиддий ўзаришлар ҳақида қуйидаги рақамлар далиллик қилишади: соҳа йилига 15-25% га ўсиб бормоқда, Softline компаниясининг фаолияти эса, ушбу рақамлардан анча устун, 2007 йилда ривожланиш кўрсаткичи 298% га етди. Бундай тезкор ривожланиш, биз мижозларга уларга зарур бўлган маҳсулот ва хизматларни тақдим этишимизга гувоҳ бўлади, ва биз маҳсулот ва хизматларимизни керакли вақтда ва керакли жойда таклиф этяпмиз. Хизматлар сифатининг сўзсиз устунлиги, Россия, МДҲ ва хорижий давлатларда бизнесимиз ривожланиши, шиддатли маркетинг, инновация хизматлари – айни шу қобилиятларимиз, компаниямизни халқаро миқёсидаги ва динамик ривожланаётган АТ-компаниясига айлантиришди, бутун Россия, МДҲ давлатлари ва хорижий давлатлар ҳудудларида дастурий таъминот маҳсулотларини лицензиялаш, ўқитиш ва техник кўмаклашиш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш имкониятини яратишди.

Мижозларимиз ва ҳамкорларимиз учун юқорида айтилганларнинг мазмуни шундаки, биз доимо уларнинг ҳақиқий эҳтиёжларига асосиланиб, фаолият кўрсатамиз. Биз учун устун вазифа – мижозларимиз ахборот технологиялардан катта миқдорда фойда олишлари, ва бу фойда уларнинг бизнесларида қўлланиладиган ҳақиқий кўрсаткичлар билан ифодаланиши шарт. Мижозларимиз қаторида – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки, Ўзбекистон Саноат қурилиш банки, ЁТАЖ Ўзбекистон-Корея Ривожланиш Банки; Ўзбекистон Республикасми валюта биржаси; Ўзбекистон Республикаси мол-ашё биржаси; Республика «Тошкент» Фонд биржаси; Олмалиқ Тоғ-Металлургия Комбинати ОТАЖ; Навоий Тоғ-Металлургия Комбинати, Кока-Кола Ичимлиги Ўзбекистон Лтд.; ЎзДэуАвто, ЁТАЖ; Ўзбекистон Ҳаво Йўллари, МАК; Ўзавтосаноат, АК; Unitel, МЧЖ, ТМ «Beeline»; Rubicon Wireless Communication, ҚК, ТМ «Perfectum Mobile»; Coscom, ҚК; UNDP; Япония элчихонаси; Ўзбе-Япон Маркази ва бошқалар.

Реселлерлар бозори:

Axoft ҳамкорлик дастури бўйича нархлар даражаси ягона асосда ўрнатилган, ҳарид ҳажми бўйича чегирмалари мавжуд эмас, ҳамкорлар учун қўшимча имтиёзлар яратилган: кредит линияси, имтиёзли ўқитиш, тендерларда иштирок этиш учун тавсия бериш ва кўмаклашиш, маркетинг соҳасида фаол ёрдам. Ушбу дастур дастурий таъминотнинг реселлер бозорини бирлаштирган ва ҳозирги кунда ушбу тармоқда 4000 дан ортиқ компаниялар фаолият кўрсатишмоқда, бу тармоқ ичига тизимий интеграторлар, компьютер етказиб берувчилар, дастурий таъминот реселлерлари, интернет-дуконлар, дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари ва АТ-маслаҳатчилар киришади.

Россия, МДҲ давлатлари ва Монголиянинг 40 дан ортиқ офисларида 250 дан ортиқ мутаҳассисла кенг доирадаги долзарб маҳсулотлар бўйича ҳамкорлик учун оптимал шартларни таклиф этишади ва тезкор маслаҳатлар беришади.