
Softline (http://www.softline.ru) ахборот технологиялар соҳасида 1993 йилдан бошлаб фаолият кўрсатиб келмоқда ва дастурий таъминот маҳсулотларини лицензиялаш, ўқитиш ва консалтинг (маслаҳатчилик) йўналишларида етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. РФ нинг АТ-бозорида Softline энг тез ривожланаётган компаниялар ўнталигига киради. Softline жаҳонда тан олинган ишлаб чиқарувчиларнинг ҳамкори сифатида фаолият кўрсатиб, уларнинг етакчи таъминотчисидир, шунингдек, компаниямиз Microsoft Gold Certified Partner, Microsoft Large Account Reseller, Symantec Platinum Partner; Citrix Platinum Solution Advisor; Elite McAfee Value Added Reseller, Computer Associates Premier Partner; Oracle Certified Partner ва бошқа таниқли статусларга эга.
«Аксофт» дистрибьюторлик компанияси (http://www.axoft.ru) 4000 дан ортиқ дилердан ташкил топган тармоқ билан ҳамкорликда иш олиб боради. Компания дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компанияларнинг 400 дан ортиғининг расмий дистрибьютори ва таъминотчиси ҳисобланади, булар қаторида Microsoft, Oracle, Symantec, McAfee, Trend Micro, GFI, Borland, Red Hat, Computer Associates, Novell, Adobe, Quark, Corel, ABBYY, «Касперский лабораторияси», ПРОМТ ва бошқалар. «Аксофт» ўзига тегишли ваколатхоналар тармоғига эга, улар Россиянинг Москва, Воронеж, Санкт-Петербург, Архангельск, Калининград, Нижний Новгород, Ростов-на-Дону, Краснодар, Волгоград, Самара, Саратов, Уфа, Қозон, Ижевск, Пермь, Екатеринбург, Челябинск, Тюмень, Омск, Новосибирск, Барнаул, Красноярск, Иркутск, Хабаровск, Владивосток шаҳриларида жойлашган, шунингдек, қўшни давлатларда ҳам ваколатхоналар очилган, булар қаторида: Украина, Белоруссия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизстон, Ўзбекистон ва Монголия.
Allsoft (http://www.allsoft.ru) - уй шароитларида фойдаланувчилар ва кичик бизнес ташкилотлари учун дастурий таъминот билан савдо қиладиган Интернет-дукони, Россия, Украина, Қозоғистон ва Ўзбекистонда Интернет тармоқлари орқали фаолиятини амалга оширади.
NiltaSoft дастурий таъминотининг хорижий таъминотчилари билан ишлайдиган логистик компания ҳисобланади.
Softline техник кўмаклашиш ва АТ-аутсорсинг Маркази (http://www.sl-support.ru) – бу юқори малакали АТ-мутахассилардан иборат техник жамоат, унинг вазифасига мижозлар муаммоларини тезкор ечиш ва бартараф этиш киради. Техник кўмаклашиш Маркази кенг доирада хизматлар тақдим этади, булар ичида дастурий маълумотга кўмаклашишдан бошлаб, АТ инфраструктурасини тўлиқ тузиш ва АТ-аутсорсинггача бўлган барча хизматлар киради.
Softline ўқув Маркази (http://edu.softline.ru) - Microsoft, Citrix, Check Point, Symantec, Autodesk, Computer Associates, McAfee, Trend Micro, Cisco ва «Касперский лабораторияси»нинг муаллифлаштирилган ўқув маркази – АТ-мутахассисларига инфраструктура технологиялари ва умумтизимий дастурий таъминот бўйича кенг доирада ўқув курсларини таклиф этади. Ўқув маркази қошида Thomson Prometric, MOS тест маркази фаолият кўрсатади.
Softline IT Academy (http://www.it-academy.ru) - ахборот технологиялари бўйича ўз талабаларига сифатли ва замонавий таълим беришни истаган олий ўқув юртлари учун мўлжалланган академик дастур. Дастур барча манфаатдор Россия ва МДҲ олий ўқув юртлари учун очиқ. Softline IT Academy Microsoft компаниясининг Microsoft IT Academy дастури бўйича ҳамкори ҳисобланади.
Softline e-learning (http://edu.softline.ru/elearning.php) – янги ахборот технологиялар ва мультимедиа тизимлари асосида масофадан ўқитиш. Ушбу курсни Softline ўқув Марказидан сотиб олганда, Сиз танланган давр ичида масофадан ўқитиш дастуридан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўласиз. Материалларни ўргангандан сўнг, Сиз олган билимларингизни тест марказида текшириб олиш имкониятга эга бўласиз.
Softline Solutions ўрта ва кичик бизнес вакилларига Microsoft Dynamics CRM ва SAP бўйича маслаҳат хизматларини тақдим этади. Компания http://www.BusinessOne.ru ва http://www.MSCRM.ru сайтлари орқали фаолият кўрсатади, ушбу сайтларда ахборот технологиялар ёрдамида бизнес самарасини ошириш ва мижозлар билан савияли муносабатларни ўрнатиш масалалар бўйича маълумот топишингиз мумкин.
Softline Consulting Services (http://www.slconsulting.ru) замонавий корпоратив коммуникациялар воситаларини жорий этишга, маълумотни бошқаришга ва йирик корпоратив мижозлар орасида ахборот ўзаро ҳаракатланишга ихтисослашган. Softline Consulting Services томонидан тақдим этилаётган қарорлар бизнес-жараёнларнинг ишлаб чиқариш унумдорлигини оширишга қаратилган ва ичига универсал коммуникацияларни ва мобил кириш ҳуқуқини (Unified Communications&Mobility), қўшма фаолиятни (Collaboration) ва маълумотни бошқариш технологияларни (ECM) олган.
Softline ахборот хавфсизлиги Маркази (http://consulting.softline.ru/security.php) - ахборот хавфсизлик бўйича чоралар мажмуасини ташкил этиш бўйича кенг доирада хизматлар ва лойиҳаларни амалга оширмоқда, буларнинг вазифалари: очиқ алоқа каналлар (веб, почта, кўчар маълумот сақловчилар) орқали махфий маълумот чиқиб кетишини олдини олиш; Интернетга ҳимояланган ҳолда кириш; корхонанинг тармоқ ресурсларига ноқонуний қириш ва ҳужум ташкил этилишини олдини олиш; корпоратив Интернет-портал ва e-Commerce сайтини ҳимоялаш; вирусларга қарши ҳимоя; спамга қарши ҳимоя; махфий маълумотни ҳимоялаш.
Softline Employment (http://www.it.softline.ru) ходимларни ёллаш бўйича барча турдаги хизматларни амалга оширади. Талаба ва битирувчилар учун стажировка ва амалиётларни ташкил этади, АТ-бўлимларига ходимларни излайди ва ёллайди, АТ-мутахассисларининг билим даражасини аниқлайди ва ўқитади, ходимларни ишга чорлаш бўйича чоралар ишлаб чиқаради, аутстаффинг (ходимларни компания штатидан ташқарига чиқариш) ва ходимлар лизинги билан шуғулланади.
Softline Legal Support (http://www.sam-audit.ru – Softline компаниялар гуруҳининг бўлинмаси, дастурий таъминотни бошқариш бўйича ҳуқуқий кўмаклашиш – Software Asset Management (SAM) ни амалга оширади, дастурий таъминот аудити, дастурий таъминотни бошқариш стратегиясини ишлаб чиқариш, дастурий таъминотни бошқариш бўйича ҳуқуқий кўмаклашиш.
Softline Venture Partners (www.softlinevp.ru) – Softline компаниясининг 2008 йил декабр ойида компания учун янги бўлган дастурий таъминотларини ишлаб чиқарувчиларини Венчурли сармоялаш йўналишида амалда қўлланиши бошланган лойхаси ҳисобланади.
Софт@Mail.Ru (http://soft.mail.ru) – Россия Интернетида ахборот технологияларига бағишланган Интернет-ресурс, Россия Интернетида кенг тарқалган ва танилган бепул ва шартли равишда бепул дастурлар каталоги, Mail.Ru компанияси билан қўшма лойиҳа.
Таълимий математик сайт Exponenta.ru (http://exponenta.ru) – таълимий ва илмий фаолиятида математик пакетлардан фойдаланувчилар учун мўлжалланган бирлашган онлайн-ҳудуд.
Daripodarki.ru (http://daripodarki.ru) совға сертификатлари билан савдо қилувчи Интернет-дукон, корпоратив мижозлар ва жисмоний шахслар учун мўлжалланган совға ва совға сертификатлар бозорида фаолият кўрсатмоқда.
GameDep.ru (http://www.gamedep.ru) - компьютер ва ўйин қўшимчалар учун ўйинлар Интернет-дукони – ўйин йўналишида етакчи лойиҳа, ўйинларни онлайн тарзда тарқатиш тизимини яратиш ва ривожлантириш асосчиси деб ҳисобланади.
XboxRussia.ru (http://xboxrussia.ru) – Xbox 360 ўйин қўшимчаси фойдаланувчиларининг расмий Россия онлайн-жамияти.